Афғоний 2023 йилнинг энг муваффақиятли валютаси деб топилди
Афғонистон, Колумбия ва Албания валютаси курси 2023 йилда АҚШ долларига нисбатан энг кўп ўсди.
Мамлакатдаги мураккаб сиёсий вазиятга қарамай, Афғонистоннинг миллий валютаси (афғоний) дунёдаги энг кучайган валюта деб топилди. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри ёзди.
Таъкидланишича, бу йил афғоний курси АҚШ долларига нисбатан 28 фоизга ўсиб, «2018 йилдан бери энг юқори даражага етди».
Ушбу кўрсаткич бўйича афғон валютаси энг яқин таъқибчиси, Колумбия валютасини (песо, 13 фоиз) икки баробардан кўп ортда қолдирди.
Энг муваффақиятли валюталар учлигига Албания валютаси (лек) ҳам кирди. У 2023 йил бошидан бери долларга нисбатан 13 фоизга мустаҳкамланди.
Нашр Афғонистон валютасининг кучайишини инсонпарварлик ёрдами оқими давом эттирилгани билан боғламоқда. Шунингдек, расмийлар томонидан хорижий валютанинг ишлатилишига қўйилган тақиқ ҳам афғон валютасига бўлган талабнинг ошишига олиб келгани таъкидланмоқда.
Қайд қилиш жоиз, 2021 йил августда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракати Афғонистонда АҚШ доллари ва Покистон рупияси муомаласини тақиқлаб қўйган эди. Қонунбузарларга ҳар хил жазо, жумладан қамоқ жазоси ҳам таҳдид қилади.
The Telegraph нашри маълумотларига кўра, дунёда энг кучсизланган валюталар учлигига Аргентина (песо, -54 фоиз), Нигерия (найра, -44 фоиз) ва Ангола (кванза, -39 фоиз) валютаси киради.
Мавзуга оид
15:16 / 24.11.2024
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024