Ўзбекистон | 18:55 / 26.12.2023
5032
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Tenge Bank’дан Қозоғистонга тезкор пул ўтказмалари

Энди сиз Банк бўлимига ташриф буюрмасдан Қозоғистонга пул юборишингиз мумкин. Телефон рақами ёки карта рақами бўйича ўтказмалар Tenge24 иловасида мавжуд, ўтказмани эса Қозоғистон Halyk Bank картасининг ҳар қандай эгаси олиши мумкин.

Фото: Tenge Bank

Ўзбекистон Қозоғистоннинг кўплаб соҳаларда – товарлар савдоси, хизматлар савдоси, сармоя киритиш, қўшма корхоналар бўйича муҳим ташқи иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Масалан, 2023-йилнинг 9 ой мобайнида Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ўзаро маҳсулот айланмаси 3,3 миллиард долларни ташкил этди. Савдо ва инвестициялардан ташқари, қўшни давлатлар яхши қўшничилик муносабатларини, маданиятлар ҳамжамиятини ва анъаналарнинг ўхшашлигини сақлаб қолишмоқда.

Tenge Bank "Қозоғистон Халқ банки" АЖнинг 100% шўба банки бўлиб, Қозоғистонда яшовчи оила ва дўстларга пул ўтказмаларини юбориш хизматини тақдим этиш орқали ўзаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиради.

Ўтказмани юбориш учун:

Tenge24 юклаб олиш ва идентификациядан ўтиш;

• "Ўтказмалар" бўлимини танлаш, "Қозоғистонга тезкор ўтказмалар" тугмасини босиш;

• Телефон рақамини ёки қабул қилувчининг картасининг охирги 4 та рақамини ва ШИРни киритиш зарур.

Halyk Bank карталарига Tenge24 иловасига қўшилган барча маҳаллий карталардан (Uzcard, Humo) пул ўтказиш мумкин. Ўзбекистондан юборишда картадан маблағ маҳаллий валютада ечиб олинади, Қозоғистонда қабул қилинганда эса тенге валютасида картага ўтказилади.

Мавзуга оид