Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноёб номоддий маданий мерос намуналарини сақловчилар ҳар ой рағбатлантирилади
Тегишли кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 миллион сўм миқдорида рағбатлантириб борилади.
“Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.
Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 миллион сўм миқдорида рағбатлантириб борилади. Алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.
Қарорга асосан, номоддий маданий мерос намуналарини “тайёрлаш–ўргатиш–тиклаш–оммалаштириш” яхлит узлуксиз тизим асосида ривожлантирилади. Номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолияти йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
15:43 / 01.05.2025
Маданият муассасалари ходимларининг маошлари миқдори қайта кўриб чиқилади
18:38 / 28.04.2025
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
15:03 / 15.03.2025
Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
16:54 / 12.02.2025