Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади
Бунда, тегишли кўчаларда чолғу асбоблари, рассомчилик ва ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этилади. Ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМ камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
“Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2024–2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календар режаси тасдиқланди.
2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта октябр ойида бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида республика танлови ўтказилади.
2024 йил 1 апрелдан:
“Маданият тўлқинлари” медиа-лойиҳаси амалга оширилади. Медиа лойиҳа доирасида танлов ўтказиладиган йўналишлар ва уларнинг концепцияси белгилаб берилиб, жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади;
“Хон қабули” театрлаштирилган тарихий тантанали расмий қабул маросими намуна сифатида Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида ташкил этилади;
аҳоли орасида, айниқса, ижтимоий тармоқларда машҳур маҳаллий ва хорижий шахслар иштирокида “Юлдуз билан саёҳат” лойиҳаси амалга оширилади;
тегишли манзилларда “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади.
Бунда:
тегишли кўчаларда чолғу асбоблари, рассомчилик ва ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этилади;
ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
Миллий маданиятни хорижда фаол тарғиб этувчи чет эл фуқаролари, жумладан ватандошлар фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбек маданияти элчиси” мақомини бериш тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
15:43 / 01.05.2025
Маданият муассасалари ходимларининг маошлари миқдори қайта кўриб чиқилади
13:54 / 01.05.2025