Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади
2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ва тиркамаларга табақалаштирилган йиллик йиғим жорий этилади. Маблағлар автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.
2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун табақалаштирилган йиллик 1,7-3,4 млн сўм (БҲМ 5-10 баравари) миқдорда «йўл йиғими» жорий этилади. Бу 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланган.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобил йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ундирилиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур йиғим жорий этилиши натижасида 63 млрд сўм маблағлар умумфойдаланишдаги йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш учун йўналтирилади.
Республикада юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ 30 080 та транспорт воситалари ва тиркамалар мавжуд.
Мавзуга оид
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
09:45 / 11.04.2025
Транспортни пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди
11:43 / 10.04.2025