Алишер Усмоновнинг синглиси Япония санкциялар рўйхатига киритилди
Гулбаҳор Исмоиловага нисбатан чеклов чоралари кўрилди.
15 декабр куни Япония ҳукумати Россияга нисбатан санкцияларни кучайтирди, оқибатда Россия, БАА, Ўзбекистон, Сурия ва Арманистондан 35 нафар жисмоний шахс ва 44 юридик шахснинг активлари музлатилди.
Рўйхатда (.pdf) россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова ҳам бор.
У билан бир қаторда қуйидагиларга нисбатан чеклов чоралари қўлланилган: Россиянинг «Патриот», «Витяз» компаниялари, Брянск автомобил заводи, Урал фуқаро авиацияси заводи, россиялик тадбиркор Игор Кесаев, Татаристон Республикаси бош вазири ўринбосари Лейла Фазлеева, Россиянинг собиқ бош прокурори Юрий Чайка ўғли Игор Чайка ва бошқалар.
Ушбу шахсларга Япониядан ҳар қандай товарларни олиб чиқиш тақиқланган. Бундан ташқари, ушбу меъёрий ҳужжат 2024 йил 1 январдан бошлаб Россиядан носаноат олмосни олиб киришни ҳам тақиқлайди.
Мавзуга оид
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024