Бешта мамлакат BRICS аъзоси бўлди
Саудия Арабистони, Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия ташкилотга қабул қилинди.
Саудия Арабистони BRICS давлатлараро иттифоқига расман қўшилди. Бу ҳақда The National News хабар берди.
Қироллик ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон BRICS ташкилотини иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун «фойдали ва муҳим канал» деб атади.
Саудия Арабистонидан ташқари яна тўртта мамлакат BRICS аъзолигига қабул қилинди: Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия.
Бу мамлакатларнинг барчаси, шунингдек, Аргентина ҳам 2023 йил август ойида ташкилотга таклиф қилинган эди. Декабр ойида Аргентинанинг янги президенти Хавиер Милей BRICS аъзоси бўлиш режасидан воз кечди.
Иттифоқ 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган бўлиб, кейинчалик унга Жанубий Африка қўшилган.
Мавзуга оид
19:33 / 09.10.2024
Эрон Исроил билан можарода Россиянинг ёрдамига умид қилиши мумкинми?
15:10 / 09.10.2024
BRICS мамлакатлари раҳбарлари Путинни яна туғилган куни билан табрикламади
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
22:07 / 07.10.2024