Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил маҳбус алмашиш ҳақидаги ҲАМАС таклифини қабул қилмади
Музокаралар тўлиқ тўхтатилмади, аммо жиддий силжиш йўқ экани айтилмоқда.
ҲАМАС Исроилга Қатар ва Миср воситачилари орқали гаровдагилар ва маҳбусларни алмашиш бўйича янги келишув таклиф қилди, бироқ Тел-Авив буни рад этди. Бу ҳақда Исроил матбуотига таяниб, Anadolu ёзди.
Қайд қилинишича, ҲАМАС режаси уч босқичда амалга оширилишини кўзда тутган. Биринчисида Исроил қамалдаги Ғазо секторидан қўшинларини олиб чиқишни бошлаши ва 40 нафар маҳбусни озод қилиши керак эди. Режанинг тўлиқ амалга оширилиши Ғазода асирга олинган исроиллик ҳарбий хизматчиларнинг озод қилинишини ва «урушнинг тугашини» ўз ичига олган.
Нашрнинг ёзишича, Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси ҲАМАС таклифини кўриб чиқиб, уни рад этишга қарор қилган ва воситачилардан «мақбулроқ таклифлар» билдиришни сўраган. Музокаралар тўлиқ тўхтатилмади, аммо жиддий силжиш йўқ, дейилади хабарда.
24 ноябр куни Ғазода эълон қилинган «гуманитар пауза» доирасида 81 нафар исроиллик аскар 240 нафар фаластинлик маҳбус эвазига озод қилинган эди. Тел-Авив яна 129 нафар исроиллик Ғазода гаровда қолаётганини даъво қилмоқда.
Исроил томони маҳбусларни алмашиш келишуви доирасида «гуманитар пауза» таклиф қилмоқда, бироқ, ҲАМАС ҳужумлар бутунлай тўхтатилиши керак бўлган оташкесимни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025