Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийдан Москвага учаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди
Парвоз пайтида йўловчилардан бирининг мазаси қочган, у шифохонага ётқизилган.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9617 рейси билан Навоий-Москва йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай Урганч шаҳри аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, бунга йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган.
Бортида 107 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 18:42 да Урганч шаҳри аэропортига қўнган. Йўловчи (Ўзбекистон фуқароси) рейсдан олиниб, Урганч шаҳри шифохонасига ётқизилган.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 19:51 да Москвага учиб кетган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
14:39 / 13.05.2025
Урганчга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди
11:43 / 13.05.2025