Ўзбекистон | 10:58 / 05.01.2024
2422
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Эрон қўшма тадбирлар режаси юзасидан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилмоқда.

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Фариддин Насриев Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Протокол бош департаменти директори Мохсен Мортазоий Фар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мамлакатлар ўртасидаги турли даражадаги ўзаро ташрифлар фаоллашаётгани қайд этилди.

Шунингдек, томонлар кун тартибида турган муҳим масалалар ва ўтказилиши мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид