Ўзбекистон | 12:22 / 05.01.2024
10479
1 дақиқада ўқилади

Сергели машина бозори Tashkent Index’га кўчирилмайди

Сергели машина бозори маъмуриятининг Kun.uz’га маълум қилишича, бозор бузилиши ва бошқа жойга кўчирилиши тўғрисидаги гап-сўзлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу масала бўйича ёзма ёки оғзаки топшириқ йўқ.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар ҳокимияти Қўйлиқ бозорида қурилиш ва реконструкция ишлари бошлангани сабабли тадбиркорлар ўз фаолиятини Food city, Tashkent Index ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириши ҳақида маълум қилганди. Ушбу ҳолат фонида ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги машина бозорида ҳам реконструкция ишлари бошлангани, бозор тўлалигича Tashkent Index'га кўчирилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Kun.uz вазиятга аниқлик киритиш учун Сергели бозори (“Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” МЧЖ) маъмурияти билан боғланди.

“Ижтимоий тармоқларда айланаётган Сергели машина бозорининг бузилиши ва бошқа жойга кўчирилиши тўғрисида гап-сўзлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу масала бўйича ёзма ёки оғзаки топшириқ йўқ. Бозор одатдаги тартибда ўз фаолиятини давом эттиряпти”, дейди бозор директори ўринбосари  Руфат Мавлонов.

Мавзуга оид