Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 январ куни аксарият ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади
«Ўзгидромет» 7 январ, якшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +12...+14 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +9...+14 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025