Исроил Ғазодаги ҳаво ҳужумларини камайтириш режаларини эълон қилди
Шунингдек, қўшинлар сони ҳам қисқариши таъкидланмоқда.
Исроил мудофаа кучларининг (ЦАҲАЛ) Ғазо секторидаги амалиёти камроқ аскарлардан фойдаланиш ва ҳаво ҳужумлари сонини камайтиришдан иборат янги босқичга ўта бошлади. Бу ҳақда ЦАҲАЛ вакили Даниэл Хагарий The New York Times газетасига хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ЦАҲАЛ январ ойида Ғазо секторидаги қўшинлари сонини қисқартиришни бошлаган ва бу жараён келажакда ҳам давом этади. Унинг таъкидлашича, Исроил ҳарбийлари кенг кўламли манёврлар ўтказишдан бир марталик рейдлар ўтказишга ўтгани сабабли, Ғазо шимолидаги амалиётлар интенсивлиги ҳам пасая бошлади.
Исроилнинг келажакдаги режалари ҳақида гапирар экан, ЦАҲАЛ вакили ҳарбийлар асосий эътиборни ҲАМАС ҳаракатининг жанубий ва марказий таянч нуқталарига, хусусан, Хон Юнис ва Дайр ал-Балоҳ атрофидаги ҳудудларга қаратишни режалаштираётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ЦАҲАЛ Ғазога гуманитар ёрдам етказилишига алоҳида эътибор қаратади. Шу билан бирга, The New York Times нашрининг таъкидлашича, бу янги босқич Ғазо аҳолиси учун камроқ хавфли бўлиб қоладими ёки йўқми ҳали аниқ эмас.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш 7 октябрда бошланган. Шу куни 3 мингга яқин ҳамасчи Исроил ҳудудига бостириб кирди. 1300 нафардан ортиқ исроиллик ҳалок бўлди, минглаб одамлар яраланди. 250 нафарга яқин одам гаровга олинди.
Шундан сўнг Исроил Ғазо секторида ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябридан 2024 йил 2 январига қадар 22 мингдан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди. 31 декабр куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазодаги уруш «яна кўп ойлар» давом этишини айтди.
Мавзуга оид
09:17
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
10:30 / 23.11.2024
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024