Ўзбекистон | 16:58 / 09.01.2024
15404
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Kia EV9 флагман электр кроссовери Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

• Ўзбекистонда Kia электрли автомобиллар линияси флагман моделининг сотувлари 2024 йилнинг 18 январ санасидан бошланади.

• Сотувлар бошланган даврдан бошлаб Kia EV9  тўлиқ жиҳозланган GT-Line версиясида, салоннинг 6 ёки 7 ўриндиқли жиҳозланишида таклиф этилади. 

• Kia EV9 GT-Line'нинг қувват агрегатининг қуввати 384 от кучига, айлантирувчи момент 700 N•m тенг, босиб ўта оладиган масофа захираси эса – 497 км гача.

• Kia EV9  SUV’ларнинг улкан салоҳияти билан уйғунликда қулайлик, динамика ва илғор технологиялар соҳасида янгича стандартларни ўрнатади.

 

8 январ 2023 йил, Тошкент шаҳри – Kia’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи 2024 йилнинг 18 январ кунидан Kia EV9  флагман электр кроссоверининг Ўзбекистон бозорида сотувлари бошланишини маълум қилади.

Тўлиқ ўлчамли уч қатор ўриндиқли EV9  электр кроссовери – Kia’нинг электромобиллар учун модулли универсал платформаси E-GMP'да яратилган энг улкан моделдир. Унинг габарит узунлиги 5010 мм, кенглиги 1980 мм, баландлиги 1780 мм ни ташкил этади. Дизайнерлар электромобилнинг асосий жойлаштирилиш афзалликларини усталик билан амалга оширганлар: 3100 мм (Kia Mohave'никидан кенг) ғилдирак базаси ва остида тортиш батареяси ўрнатилган текис пол кабинада мисли кўрилмаган кенгликка эришишга имкон берди. EV9 , SUV’ларнинг муросасиз потенциали билан уйғунлашган ҳолда қулайлик, динамика ва илғор технологиялар бўйича янгича стандартларни белгиламоқда.

EV9'нинг дизайни Kia’нинг “Қарама-қаршиликлар уйғунлиги” корпоратив фалсафасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Ушбу тўлиқ ўлчамли кроссовернинг концепцияси – бу электромобилнинг нафислиги ва SUV’ларнинг салобатлилиги, замонавий урбанистик услуб ва табиат билан бирликнинг ўзига хос комбинациясидир. Кузовнинг контурлари кескин шакллар ва чизиқлар - кўпбурчаклар ва учбурчаклар асосида яратилган. Шу билан бирга, дизайнерлар ва муҳандислар Kia EV9 ‘ни электрик моделлар учун ўта муҳим бўлган самарали аэродинамик сифатлар билан таъминлай олганлар. Бир қатор ноёб ечимлар туфайли кроссовернинг аэродинамик қаршилик коэффициенти Cd бор-йўғи 0,28 ни ташкил этади, бу эса спорт услубидаги автомобилларга хос ўлчамдир.

Kia EV9 барча йўловчилар учун юқори даражадаги қулайликни тақдим этади. Олд қатордаги ўриндиқларни оддий тугмани босиш орқали ҳайдовчи ва йўловчига аккумулятор қувватланаётганда ўзини бўш тутиш ва дам олиш имконини берувчи “релаксация” режимига ўтказиш мумкин. Олти ўриндиқли версияда кроссовер, нафақат иситиладиган ва шамоллатиладиган, балки массаж тизимига эга бўлган иккинчи қатор VIP ўриндиқлари билан жиҳозланади. EV9 GT-Line'га Meridian Premium Sound System классидаги 14 карнайли ва товуш майдонини автоматик созлаш тизимига эга Hi-End аудиотизими ўрнатилади.

Электр кроссоверининг динамикаси ҳайдашда сизга энг ёрқин ҳиссиётларини тақдим этиши мумкин. EV9 GT-Line'нинг 100 км/соатгача тезлашуви атиги 5,3 сонияга тенг бўлиб, бу спорт моделларнинг динамикаси билан солиштириш мумкин бўлган ўлчамдир. Исталган вақтда мавжуд бўлган 700 N•m қувватли айлантириш моменти ҳайдовчига ўзини ишончли ҳис қилиш имконини беради. Рейкага ўрнатилган электр кучайтиргич моторли (R-MDPS cхемаси) рул бошқарувининг замонавий конструкцияси аниқ ва шаффоф бошқарувни, подвескаси эса (олд - McPherson устунлари билан, орқада - беш дастакли) - ишончли барқарорлик ва ҳайдашда ажойиб қулайликни таъминлайди.

Шу билан бирга, етарли даражадаги йўл сатҳидан баландлик (камида 177 мм), ҳайратомуз айлантириш моменти, тўлиқ привод ва "Terrain Mode" йўлсизликда ҳаракатланиш режимларини танлаш тизими - Kia EV9'га SUV’ларнинг енгиб ўтув сифатларини бахш этади. Электр қувват агрегати Terrain Mode’нинг ҳар қандай режимларида ("Қор", "Лой", "Қум"), ҳаракатланишнинг бошида ҳам, унинг исталган лаҳзасида ҳам электр моторларининг тортишишини бошқариш учун турли хил алгоритмларни ўрнатишга имкон бериб, алоҳида ҳар бир ғилдирак учун энг мақбул хусусиятларни таъминлайди. Kia EV9'нинг яна бир афзаллиги - тормоз тизими билан жиҳозланган, оғирлиги 2,5 тоннагача бўлган ёки вазни 900 кг гача бўлган, тормоз тизими билан жиҳозланмаган тиркамаларни тортиш имкониятидир. "Прицеп" режими ёқилганда, электроника электр мобилнинг тортиш билан боғлиқ бўлган юриш масофаси захирасидаги ўзгаришларни автоматик равишда аниқлайди.

Ўзбекистонда сотувлар бошланган кундан бошлаб Kia EV9 энг қувватли ва жиҳозланган GT-Line комплектациясида, салоннинг етти ўриндиқли компановкасида ёки ўриндиқларнинг юқори қулайлигига эга олти ўриндиқли компановкада таклиф этилади. EV9 GT-Line ҳажми оширилган (99,9 кВт/соат, уриш масофаси 497 км гача) юқори вольтли литий-ионли тортиш батареяси ва ҳар бир ўқ учун биттадан иккита электр двигател билан жиҳозланади. Қувват агрегатининг умумий қуввати 384 от кучига тенгдир. Флагман электр кроссоверининг максимал тезлиги 200 км/соатни ташкил этади.

Kia EV9'нинг характеристикалари, жиҳозланиши ва нархлари ҳақидаги батафсилроқ маълумотлар - сотувлар бошланадиган санага яқин даврда тақдим этилади.

Сайт | Instagram | Телеграм | Телеграм-бот | Facebook

Телефон: + 99855−500−83−33

 

Мавзуга оид