Ўзбекистон | 11:55 / 09.01.2024
775
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Франция савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича йиғилиш ўтказади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Франция элчиси 2023 йил ноябрь ойида ўтган олий даражадаги икки томонлама саммит доирасида эришилган келишувларни амалга оширилишини кўриб чиқди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Франция элчиси Орелия Бушез билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Франция кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, томонларни қизиқтирган барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

2023 йил ноябр ойида Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга оширилиши атрофлича кўриб чиқилди.

Томонлар 2024 йилга режалаштирилган Ўзбекистон-Франция мулоқотлари жадвали, жумладан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 15-даврасини ўтказиш юзасидан фикр алмашди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид