Ўзбекистон | 10:46 / 09.01.2024
3746
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда фуқаролар эгалигида қанча кўчмас мулк борлиги маълум қилинди
Ўзбекистонликларда қанча кўчмас мулк объектлари борлиги очиқланди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги маълумот берди.
2024 йил 1 январ ҳолатига жисмоний ва юридик шахслар эгалигида 8 миллион 184 005 та кўчмас мулк объектлари мавжуд. Шундан:
- якка тартибдаги турар жой объектлари — 6 миллион 244 минг 155 та;
- кўп қаватли уйлардаги квартиралар — 1 миллион 492 минг 818 та;
- нотурар жой объектлари — 601 минг 478 тани ташкил этади.
2023 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда ўсиш динамикаси республика бўйича жами 154 446 та кўчмас мулкни ташкил этади. Ўсиш динамикаси бўйича топ учталикни қуйидаги ҳудудлар эгаллади:
- Тошкент шаҳри — 24 525 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 15 549 та;
- Хоразм вилояти — 14 811 та.
Мавзуга оид
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
22:21 / 01.11.2024
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
10:20 / 19.10.2024