Самарқандда содир бўлган ёнғинда ресторан биносининг бир қисми ёниб кетди
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғинда МЧЖ биносининг том ва шифти ёниб кетган. Вилоят ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 9 январ куни содир бўлган.
Вилоят ФВБга соат 14:38 ларда Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган “OASIS GARDEN BOG‘ISHAMOL” МЧЖ биносида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:42 да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:02 да ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида МЧЖга тегишли бинонинг тахминан 50 метр квадрат майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 400 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.
Мавзуга оид

23:20 / 22.04.2025
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди

19:46 / 22.04.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни Самарқандга келади

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

17:56 / 18.04.2025