Самарқандда икки нафар мактаб ўқувчиси машина олиб қочди
Улар фуқаронинг уйида турган Дамасни отвёртка ёрдамида ўт олдириб, олиб қочишган.
Ургут туманидаги Қайроқли маҳалласида жойлашган 118-мактабнинг 8- ва 11-синф ўқувчилари бўлган икки ўсмир шу туманда яшовчи фуқаронинг уйидан Дамас машинасини олиб чиқиб кетган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 6 январ куни тунда содир бўлган.
Ургут туман ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида машина туманнинг Мерганча маҳалласидан давлат рақамлари ечиб олинган ҳолда топилган.
Ўқувчилар машинани олиб қочгандан сўнг унга газ қуйиш учун тумандаги “метан заправка”га боришган ва у ердаги кузатув камераларига тушиб қолишган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан машина олиб қочган ўсмирларга нисбатан Ургут тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:38 / 17.11.2024
Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
10:06 / 19.09.2024
“Омонқўтон” миллий табиат боғидаги ноқонуний йўл: прокуратура жиноят иши қўзғатди
19:00 / 13.09.2024