Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифохоналарда клиник харажат гуруҳларига кўра тиббий хизматлар ташкил этилади
Ўзбекистонда стационар муассасаларнинг даражаларига кўра клиник харажат гуруҳларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонда стационар касалликларнинг 80 фоизини туман/шаҳар даражасидаги шифохоналарда бепул даволашни таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу - “Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.
Қайд этилишича, стационар муассасаларнинг даражаларига кўра клиник харажат гуруҳларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, республика, вилоят ва туман даражасидаги шифохоналарда клиник харажат гуруҳларига кўра тиббий хизматлар ташкил этилади.
Туман/шаҳар даражасидаги шифохоналарда кафолатланган пакет доирасидаги тиббий ёрдам ҳажмини, жумладан, дори-дармон ва шифоли овқатланиш кабиларни тўлиқ бепул ўтказишни ташкил этиш ҳам мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
18:19 / 01.04.2025