Ўзбекистон | 12:03 / 11.01.2024
1352
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилади

2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

Фото: Getty Images

“Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024–2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”;
  • фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
  • Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Кластер ҳудудида “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.

Қарорга кўра:

  • ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;
  • 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;
  • 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид