Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссар Бретон: ЕИ баҳорда Киевга 1 млн снаряд етказиб беради
2024 йил баҳорида Киевга ваъда қилинган 1 миллион артиллерия снарядларини етказиб бериш учун Европа Иттифоқидан учинчи давлатларга қурол экспортини камайтириш ва мудофаа компанияларига босим ўтказиш керак, деди Терри Бретон.
Европа Иттифоқи ўз ваъдасини бажаради ва шу йилнинг март ёки апрел ойларида Украинага 1 миллион артиллерия снарядлари етказиб беради, деди Европарламентнинг «Европани янгилаш» либерал фракцияси томонидан ташкил этилган тадбирда чиқиш қилган ички бозор бўйича Европа комиссари Терри Бретон. Бу ҳақда 9 январ куни Politico нашри хабар берди.
«Биз бу ваъдада турибмиз, унинг бажарилиши «мутлақо реалдир», деди Бретон. Унинг сўзларига кўра, бу мақсадга эришиш учун Европа Иттифоқи давлатлари учинчи давлатларга қурол экспортини камайтириши, шунингдек, миллий ҳукуматлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун мудофаа компанияларига босим ўтказишини таъминлаши керак. Терри Бретон, шунингдек, Европа Иттифоқи қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ва бир ярим-икки йил ичида бу кўрсаткич бўйича Россия билан тенглашишга қодирлигини таъкидлади.
Бир йил олдин ЕИ Украинага бир млн снаряд ваъда қилганди
Ўтган март ойида Европа Иттифоқи Украинага бир йил ичида 1 миллион артиллерия снарядини етказиб беришни ваъда қилган эди. Бироқ, Европа қурол ишлаб чиқарувчилари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Ўтган йилнинг ноябр ойида Германия мудофаа вазири Борис Писторус ваъда қилинган ўқ-дориларни ўз вақтида етказиб беришда қийинчиликлар борлигини айтганди.
Европа мудофаа фондини тузишни режалаштирмоқда
Анжуманда Терри Бретон 100 миллиард евро миқдорида EDIP Европа мудофаа фондини тузиш режаларини эълон қилди, у Европа мамлакатларига қуролни биргаликда сотиб олиш, мудофаа компанияларига ишлаб чиқаришни кенгайтириш имконини беради. Унинг сўзларига кўра, бу мавзу феврал ойи бошида бўладиган саммитда Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан муҳокама қилинади. Европа комиссари 27 феврал куни фонд лойиҳасини тақдим этиш ниятида.
Мавзуга оид
08:50 / 24.05.2025
Киев ва минтақага тунги ҳужум: жабрланганлар бор
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
10:11 / 17.05.2025