Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЖССТ Оролбўйи учун лойиҳаларни кенгайтиради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва ЖССТ ваколатхонаси раҳбари музокаралар чоғида Оролбўйи минтақаси учун лойиҳаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг тегишли бандларини амалга оширишда яқин алоқаларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
14:54 / 30.03.2025