Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қозоғистондан кўмир импортини қарийб 2 баробар оширди
2023 йил якунларига кўра, Қозоғистондан Ўзбекистонга кўмир импорти 1,4 млн тоннага ошиб, 3,1 млн тоннага етган.
Қозоғистон 2023 йил охирида Ўзбекистонга кўмир етказиб бериш ҳажмини деярли икки баробар оширди. Бу ҳақда «Қозоғистон темирйўллари» матбуот хизмати маълум қилди.
2023 йилда Қозоғистондан Ўзбекистонга темирйўл орқали юк экспорти ҳажми 29 фоизга ошиб, 10 млн тоннани ташкил этди. Асосий экспорт маҳсулоти дон бўлиб, унинг етказиб бериш ҳажми 3,5 млн тоннани ташкил этди.
Қозоғистон кўмирининг Ўзбекистон бозорига экспорти йил давомида 82,3 фоизга ёки 1,4 млн тоннага ошиб, 3 млн тоннани ташкил этди.
Темирйўл орқали нефт маҳсулотлари, қора металлар, кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар етказиб бериш амалга оширилди.
Аввалроқ Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари Иран Шархан Ўзбекистонга кўмир ёқилғиси экспортини босқичма-босқич 25 баробардан кўпроқ, яъни 12,8 млн тоннагача ошириш режаларини маълум қилди.
2023 йилнинг дастлабки тўрт ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга кўмир етказиб бериш қарийб уч баробарга ошиб, 255,3 минг тоннани ташкил этди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025