Хитой Тайваннинг янги раҳбарига йўлланган табрикларни танқид қилди
Хитой Тайвандаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Лай Циндэга хорижий ҳукуматларнинг табрикларини кескин танқид қилди. АҚШ ва Британия Пекиннинг бевосита танқиди объектига айланди.
Хитой ўзининг суверен ҳудуди деб ҳисоблаган Тайвандаги президентлик сайлови ғолибини ғарб давлатлари табриклаганидан кескин норозилигини билдирди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ва Хитойнинг хориждаги элчихоналари 14 январ, якшанба куни сайловда ғолиб чиққан ҳукмрон Демократик прогрессив партия етакчиси, Тайван мустақиллиги тарафдори Лай Циндэни қўллаб-қувватламаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Қўшма Штатлар тўғридан тўғри танқид қилинди: унинг Лай Циндэ ғалабасига ижобий муносабати Хитой Ташқи ишлар вазирлиги томонидан «Тайваннинг мустақилликка эришиш интилишлари учун нотўғри сигнал» деб аталди. «Хитой Қўшма Штатлар ва Тайван ўртасидаги расмий мулоқотнинг ҳар қандай шаклига ҳар доим сўзсиз қарши бўлиб келган ва АҚШнинг Тайван ишларига ҳар қандай шаклда ёки контекстда аралашувини қатъиян рад этади», — дея маълум қилди Хитой ТИВ. Хитойнинг Британиядаги элчихонаси Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмероннинг табригига нисбатан ҳам шундай изоҳ берди.
ХХРнинг Япониядаги элчихонаси расмий дипломатик норозилик билдирди
Сайлов ғолибига табрик Германия ҳукуматидан ҳам келди. «Эркин ва тинч ўтган сайловлар Тайванда демократия қанчалик чуқур илдиз отганини ва сайловчилар демократик қадриятларга қанчалик содиқ эканини яна бир бор кўрсатди, - дейилади Германия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. - Биз ушбу сайловда иштирок этган барча сайловчиларни, номзодларни ва ғолибларни табриклаймиз». Шу билан бирга, Германия ТИВ Reuters сўровига жавобан Германия ҳукумати баёнотига Хитойнинг муносабатини изоҳлашдан бош тортди.
Хитойнинг Япониядаги элчихонаси ҳатто Лай Циндэга йўлланган табрик юзасидан расмий дипломатик норозилик билдирди. Япония ҳукумати аввалроқ Тайванни «ўта муҳим ҳамкор ва муҳим дўст» деб атаган эди. Бироқ, айни пайтда муносабатлар «нодавлат асосда» қурилиши айтилган эди.
Мавзуга оид
17:55
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
15:18
«Қарз қопқони»: Хитой тасарруфига ўтган Шри Ланка порти
08:08 / 09.11.2024
Хитой Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари малакасини ошириш марказларини очади
20:57 / 08.11.2024