Бўка туманида ҳоким ўзгарди
Бахтиёр Бегматов Бўка тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими Низомиддин Аббосов соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокидаги сессияда маълум қилинди.
Вилоят ҳокими туман ҳокими лавозимига Бахтиёр Пахриддинович Бегматов номзодини тавсия этди. Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши ушбу номзодни туманнинг янги ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Б.Бегматов 1976 йили Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2001 йил президент ҳузуридаги давлат ва жамоат қурилиши академиясини тамомлаган.
У фаолияти давомида Нурафшон шаҳри ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Тошкент вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Муқаддам Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Низомиддин Аббосов Бўка туманига 2020 йил февралидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
17:29 / 21.11.2024
Бўкада 20 ёшли ҳомиладор аёл операция вақтида вафот этди
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024