Ўзбекистон | 09:39 / 16.01.2024
17891
1 дақиқада ўқилади

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов вафот этди

Фото: ССП

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ССП хабар берди.

Ислом Жасимов 1957 йил 24 мартда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида туғилган, 1982 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. 

У 1986-2017 йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган.

2017 йилда Ўзбекистон Бош прокуратураси иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи бўлган, 2017 йилдан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ислом Жасимов 1993 йилда «Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи», 2001 йилда «Шуҳрат» медали ва 2017 йилда «Дўстлик» ордени давлат мукофотлари ҳамда 2020 йилда – қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун «МДҲ Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги» медали билан тақдирланган.

Мавзуга оид