Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Айовада республикачилар ўртасидаги ички сайловларда ғалаба қозонди
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Айова штатидаги кокуслар - республикачилар ўртасида партия ичидаги сайловларнинг биринчи босқичида ғалаба қозонди. У Флорида губернатори Рон ДеСантис ва АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейлини ишонч билан ортда қолдирди.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Марказий Европа вақти билан 16 январ, сешанбага ўтар кечаси Айова штатидаги кокуслар - Республикачилар партиясидан мамлакат президентлигига номзодлар бўйича партия ичидаги овоз беришнинг биринчи босқичида ғалаба қозонди. Овозларнинг 95 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин Трамп 51,1 фоиз овозни қўлга киритгани аниқланди. Унинг рақиблари, Флорида губернатори Рон ДеСантис ва АҚШнинг БМТдаги собиқ вакили Никки Хейли мос равишда 21,2 ва 19,1 фоиз овоз олган. Ушбу маълумотлар The New York Times томонидан тақдим этилган.
Reuters агентлигининг таъкидлашича, Трамп шу пайтгача республикачи номзодлар ўртасидаги дебатларнинг барча беш раундини эътиборсиз қолдирган, номзодлар учун Айова штатидаги кокуслар олдидан штат бўйлаб сиёсий сафар қилиш одатидан «воч кечган».
Кейинги босқичга 23 январ куни Ню-Ҳемпширда бўлиб ўтадиган республикачиларнинг биринчи праймеризлари айланади. Республикачилар партияси баҳор охиригача АҚШ президентлик сайловлари бўйича ўз номзодини ҳал қилиши керак. Расмий равишда у июл ойидаги партия қурултойида номзод сифатида кўрсатилади. Сайловларнинг ўзи 5 ноябрга белгиланган. Унда Трамп ва Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден яна рақобатлашиши кутилмоқда, у ҳам аллақачон ўз номзодини илгари суриши тўғрисида эълон қилган.
Трампга Колорадо ва Мэндаги праймеризларда қатнашишига рухсат берилмади
Аввалроқ Колорадо ва Мэн штатлари Доналд Трампга ўз ҳудудида 5 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган бирламчи сайловларда иштирок этишга рухсат бермасликка қарор қилган эди. Шунга ўхшаш даъволар унга қарши яна бир қанча штатларда ҳам очилган. Сабаби - Трамп ўз тарафдорларини 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришга ундаганликда гумон қилинмоқда. Собиқ президент уни праймеризда иштирок этишга рухсат бермаслик тўғрисидаги қарорлар устидан аллақачон апелляция берган ва Олий суд уни кўриб чиқишга рози бўлди.
Бундан ташқари, Трампни 2024 йилда яна бир қанча суд жараёнлари, жумладан, фирибгарлик, жинсий зўравонлик ва мағлубиятга учраган президентлик сайлови натижаларига таъсир ўтказишга уриниш айблари бўйича судлар кутмоқда. Бироқ натижа қандай бўлишидан қатъий назар, бу судлар Трампнинг АҚШ президентлигига номзод бўлишига тўсқинлик қила олмайди, унинг тарафдорлари эса уни қўллаб-қувватлашни фақат кучайтиради, дейди кузатувчилар.
Жо Байден айтишича, Трампнинг Оқ уйга қайтишга уринишлари АҚШ учун жиддий таҳдиддир. Амалдаги президент фикрича, унинг рақиби ўз ҳокимияти учун мамлакатдаги демократик тузумни қурбон қилишга тайёр. Фақат демократлар ғалабаси Американи қутқариши мумкин, деди Байден.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025