Тошкентда ҳаво ифлосланиши яна «хавфли» даражага чиқди
17 январ тонгида Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлослиги бўйича IQAir рейтингида дунё бўйича 8-ўринга чиқди.
Бугун, 17 январ тонгида Тошкент атмосфера ҳавосининг ифлослангани бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 8-ўринни эгаллади. Бу борадаги онлайн индексни IQAir порталида кўриш мумкин.
IQAir порталига кўра, соат 7:20 лар атрофида Тошкент ҳавосида майда PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 159 мкг/м3ни ташкил этган – бу “хавфли” таснифидаги кўрсаткич ҳисобланади.
Рейтингда 1-ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри эгаллади - PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 252 мкг/м3. Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри 2-поғонада - 203 мкг/м3. Учликка Покистоннинг Лаҳор шаҳри якун ясади - 196 мкг/м3.
Покистоннинг Карачи шаҳри тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса (194 мкг/м3), Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри бешинчи поғонадан жой олди (178 мкг/м3).
Шунингдек, рейтингда дастлабки ўнликдан Хитойнинг Пекин, Бангладешнинг Дакка, Ўзбекистоннинг Тошкент, Ветнамнинг Ханой ва Мянманинг Янгон шаҳарлари ўрин олди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PM-2,5 дисперс зарраларидир.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024