Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга учувчисиз учадиган аппаратлардан қонунга хилоф равишда фойдаланишга алоқадор маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи янги норма киритилмоқда.
Сенат ялпи мажлисида “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи янги норма киритилмоқда.
Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида аниқланган учувчисиз учадиган аппаратлар давлат ҳисобига мусодара қилиниши, қонунга хилоф равишда ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод қилиниши ҳамда ушбу тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилиши белгиланяпти.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 2444-моддасида белгиланган санкцияларга муқобил жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш каби жазо турлари киритилмоқда. Яъни шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик назарда тутиляпти.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
14:51 / 07.05.2025