Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш тизими шакллантирилади
Ўзбекистонда психосоматик тиббиёт ва аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш тизими шакллантирилади.
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, психосоматик тиббиёт ва аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
Бунда, тиббиётнинг барча даражаларида психопрофилактика, психодиагностика ва психотерапия ёрдамини кўрсатишни ташкил этиш ва кенгайтириш чораларини кўриш мўлжалланмоқда.
Олий тиббий таълим муассасаларида “Тиббиёт психологияси ва психотерапия” кафедраларини, клиникаларида эса “Психосоматик тиббиёт” бўлимларини очиш режалаштирилган.
Туман/шаҳар кўп тармоқли поликлиникаларда тиббий психологлар фаолияти йўлга қўйилади.
Бирламчи тизимдаги тиббиёт бригадалари аъзоларининг психосоматик тиббиёт асослари бўйича билим ва малакаси оширилади.
Мавзуга оид
22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
11:10 / 09.05.2025
Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талаблари ишлаб чиқилади
19:13 / 07.05.2025
«Тиббиёт ходимлари сонида ва соҳани молиялаштиришда муаммо йўқ. Лекин сифат бўйича эътирозлар жуда кўп» — президент
13:10 / 07.05.2025