Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода Япониядаги ватандош аёллар маслаҳат кенгаши ташкил этилди
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида фаол, олима ва тадбиркор ватандош хотин-қизлар иштирокида гибрид шаклида учрашув ўтказилиб, дипломатик ваколатхона қошида "Япониядаги ватандош аёллар маслаҳат кенгаши" ташкил этилди.
Тадбир бошида Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳаларда ўз қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш ва рағбатлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини маълум қилди.
Тадбир қатнашчиларига хорижда истиқомат қилаётган ватандош хотин-қизлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга зарур ахборот-маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш бўйича ҳамкорликда ишлар ташкил қилиш лозимлиги билдирилди.
Тадбир давомида Япониядаги ватандош аёллар маслаҳат кенгаши раиси лавозимига Токио чет тиллар университети доценти, юрист, Токио ҳуқуқ-тартибот идораларида оғир аҳволга тушган, ҳуқуқбузарлик содир қилган ватандошларга юридик ёрдам ва таржимонлик фаолияти билан шуғулланувчи Моҳинур Турдиохунова тайинланди.
Учрашув якунида иштирокчилар томонидан кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш ва истиқболдаги режалари бўйича ўзаро фикр алмашилди ҳамда юртимиздаги мутасадди идоралар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
14:29 / 17.03.2025
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
10:54 / 09.12.2024