Тошкентда янги қурилаётган бинодан йиқилган йигит вафот этди
Йигит бинонинг юқори қаватидан эҳтиётсизлик туфайли йиқилиб тушгани айтилмоқда.
Тошкент шаҳрида қурилаётган янги бинолардан бирининг юқори қаватидан йиқилган йигит вафот этган. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилган.
27 ёшларда бўлгани айтилаётган йигит дарҳол шифохонага олиб келинган ва жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Операция икки соат давом этган.
Тез тиббий ёрдам шифокорининг сўзларига қараганда, бемор кўп қаватли бинонинг юқори қаватидан бахтсиз ҳодиса туфайли йиқилиб тушган. Операция давомида унинг кўкрак қафасида ва қорин бўшлиғи аъзоларида шикастланишлар, қовурғалар ва тос суяги синиши аниқланган.
Операция икки соат давом этган, бироқ бемор тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Ҳозирча ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилмади.
Мавзуга оид
21:35 / 28.11.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
07:32 / 28.11.2024
Тошкентда жамоат транспорти иши 24 соатлик режимга ўтказилиши мумкин
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024