Ўзбекистон | 11:39 / 23.01.2024
3328
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳукумати 2024 йил учун статистика дастурини қабул қилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2024 йил учун статистика дастури тасдиқланди.

2024 йил учун статистика дастурига қуйидагилар киради:

  • президент ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан шакллантириладиган расмий статистик маълумотлар;
  • расмий статистик маълумотларни тузувчилар томонидан шакллантириладиган статистик маълумотлар;
  • маъмурий маълумотлар етказиб берувчилари томонидан тақдим этилган маълумот;
  • норматив-услубий базани такомиллаштириш, расмий статистика ва функционал тартибга солишни уйғунлаштириш бўйича чоралар ва бошқалар.

 
Ҳужжат билан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали маъмурий маълумотлар етказиб берувчиларнинг статистика бўйича маълумотларни агентликнинг ахборот тизимига интеграция қилиш ва тақдим этиш жадвали тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини Статистика агентлигининг ахборот тизимларига киритиш орқали расмий статистик маълумотларни тайёрлашда маъмурий маълумотлардан фойдаланиш;
  • маъмурий маълумотлар етказиб берувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусида маъмурий маълумотлар сифатини яхшилаш;
  • ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда мавжуд маъмурий маълумотлар базаларидан долзарб ва тезкор маълумотларни олиш тизимини такомиллаштириш, қоғоз шаклидаги маълумотлардан воз кечиш ҳамда уни тақдим этиш ва қабул қилишда инсон омилини камайтириш.

Мавзуга оид