Ўзбекистон | 20:58 / 24.01.2024
5488
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши мумкин. 

Фото: Sputnik

«Ўзгидромет» агентлиги 25−31 январ кунлари қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди. 

Хабарга кўра, ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудлари, жумладан: 

- Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

- Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади. 

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид