Жаҳон | 14:40 / 26.01.2024
5779
2 дақиқада ўқилади

Борис Надеждин номзодини илгари суриш учун 150 мингдан ортиқ имзо тўплади

Борис Надеждиннинг веб-сайтидаги маълумотларга кўра, унинг учун аллақачон 158 000 дан ортиқ имзолар юборилган, уларнинг барчаси Россия Федерациясида тўпланган.

Фото: Picture Alliance

Россия президентлиги сайловларида мустақил, урушга қарши номзод Борис Надеждин ўз номзодини кўрсатиш учун 158 мингдан ортиқ сайловчи имзосини тўплади. Тегишли маълумотлар 25 январ, пайшанба куни унинг сайтида пайдо бўлди.

Сиёсатчининг штабига кўра, тўпланган имзоларнинг кўрсатилган сонига фақат унинг Россиядаги тарафдорлари томонидан тўпланганлари киради.

24 январ куни эфирга узатилган «DW Новости Шоу» дастурига берган интервюсида Борис Надеждин Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида ўз номзоди учун имзо тўпламаганини айтди. «Аслида, Москвада деярли барча вилоятларнинг аҳолиси бор. Шу маънода биз Россия Федерациясининг барча ҳудудлари учун имзоларни топширамиз, юмшоқ қилиб айтганда, яқинда Россия таркибига кирган ҳудудлардан ташқари», - деди сиёсатчи.

Россия мухолифати вакиллари Надеждинни қўллаб-қувватлаяпти

Аввалроқ Надеждин номзоди учун имзо қўйиш таклифини Алексей Навалнийнинг тарафдорлари Георгий Албуров, Руслан Шаведдинов ва Любов Собол, шунингдек, Михаил Ходорковский, Максим Кац ҳамда Россия мухолифатининг кўплаб етакчилари қўллаб-қувватлаган эди. «Надеждин учун имзо - ҳокимиятдагиларга қарши, ўзгариш учун баёнотдир», деб ёзган Ходорковский. У имзо қўйиш орқали урушга қарши позициясини ифодалаш мумкинлигини таъкидлади.

Номзод сайтида ёзилишича, 23 январ куни 100 минг имзо тўпланган. Бироқ Надеждин МСКга етарли миқдордаги «идеал» имзоларни топшириш учун тарафдорларини «бўшашмасликка» чақирди.

25 январ - Надеждинни қўллаб-қувватловчи имзолар тўплашнинг охирги куни.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид