Ўзбекистон | 13:31 / 27.01.2024
20725
1 дақиқада ўқилади

Марғилонда бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан вафот этди

Марғилон шаҳрида бир хонадонда яшаб келган эр-хотин, уларнинг қизи ва уч нафар набираси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Фото: Kun.uz

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 6 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берган.

Ҳолат 26 январ куни туш пайтида содир бўлган. «Ватан» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйда яшаган эр-хотин, уларнинг қизи, уч нафар набираси ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Ўрганишлар натижасига кўра, мўри иситиш қозони (котёл)дан ностандарт ҳолатда ташқарига чиқарилган, оқибатда полиэтилендан ишланган мўри қизиши сабабли киришган жойидан чиқиб кетган. Шу тариқа, хонага ис гази тўпланиб қолган.

Суд-тиббий экспертизаси дастлабки маълумотига кўра, ўлими сабаби сифатида ис газидан ўткир заҳарланиш ва ўткир юрак нафас етишмовчилиги кўрсатилган. Ҳозирда терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид