Жамият | 16:47 / 30.01.2024
19662
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ота ёш фарзандини аёвсиз уриб, шафқатсиз муносабатда бўлди

Ҳодиса Термиз шаҳрида содир бўлгани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида яшовчи эркак ёш фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати дастлабки маълумотларни очиқлади.

Унда айтилишича, мазкур видеодаги ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, ҳолат Термиз шаҳрида содир бўлгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу видеода тасвирланган ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Текшириш натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши ва бу ҳақида қўшимча маълумот берилиши таъминланади”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Самарқанд вилоятида икки ёшли боласини уриб, уни қийнаган аёлга икки йил муддатга озодликни чеклаш жазоси берилганди.

Мавзуга оид