Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон коррупцияда айбланиб, 14 йилга қамалди
Аввалроқ, у давлат сирини ошкор қилганликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Покистон суди собиқ бош вазир ва «Таҳрики-Инсоф» партияси асосчиси Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда маҳаллий Dawn газетаси хабар берди.
Собиқ бош вазирга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Тушахона давлат ғазнасида сақланган қимматбаҳо буюмларни сотиш билан боғлиқ. Хон ва унинг рафиқасига 10 йилга давлат лавозимларида ишлаш тақиқланди ва ҳар бири 787 миллион рупий (9,4 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилди.
Ҳукм 8 февралга белгиланган умумий сайловлардан саккиз кун олдин чиқарилди. Энди Имрон Хон сайловларда иштирок этолмайди.
30 январ куни Имрон Хон ва Покистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший давлат сирлари ҳақидаги қонунни бузганликда айбланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Тушахона бошқа давлатлар вакиллари томонидан тақдим қилинган совғалар омбори бўлиб, Покистон Вазирлар Маҳкамаси назорати остида бўлади. Давлат мулозимлари қиймати 30 минг рупийдан (100 доллардан сал кўпроқ) ортиқ бўлган совғаларни Тошахонага топшириши керак. Агар ўзида сақлаб қолишни истаса, қийматининг 20 фоизини тўлаши керак.
Хон ўзига берилган совғаларни яширганликда айбланган. Вазирлик даврида у хорижлик етакчилар ва сиёсатчилардан 108 та совға олган, бироқ 58 тасини ўзи учун сақлаб қолган, деб ёзди Dawn. Уларнинг қиймати ҳам кам баҳоланган.
Имрон Хон 2018 йилдан 2022 йилгача Покистон ҳукуматини бошқарган эди.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025