Спорт | 15:24 / 01.02.2024
12670
1 дақиқада ўқилади

«Панасерраикос» Жалолиддин Машарипов билан хайрлашганини эълон қилди

Фото: panserraikosfc.gr

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов эркин агентга айланди.

Грециянинг «Панасерраикос» клуби Жалолиддин Машарипов билан келишув бекор қилинганини эълон қилди. Қайд этилишича, шартнома Машариповнинг бошқа клубга ўтаётгани сабабли бекор қилинган. 

«Машарипов бўйича клубимизга молиявий яхши таклиф тушгани учун Жалолиддин билан келишув бекор қилинди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг сардорига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, Машариповга Наманганнинг «Навбаҳор» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, 30 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Греция клубида 4 ой фаолият юритиб, 7 ўйинда 2та голли ассистга муаллифлик қилган.

Мавзуга оид