Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда фуқаро «дом»га ўзи учун алоҳида лифт ўрнатмоқчи бўляпти
Қурилиш вазирлиги тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар прокуратурага юборилганини билдирди.
Kun.uz’га Навоий шаҳри Навоий кўчасидаги 30 D уйнинг 10-қаватидаги хонадон эгаси «дом»нинг ташқи қисмидан уйига чиқиш учун алоҳида лифт ўрнатаётгани ҳақида маълумот келиб тушди.
Суратдан уйнинг ён томонига лифт учун темир конструкциялар тўлиқ ўрнатиб бўлинганини кўриш мумкин.
Айтишларича кўп қаватли уйнинг ўзи 9 қаватли. Бироқ 10-қаватда ҳам битта хонадон бор. Лифт ана шу хонадон учун алоҳида ўрнатилмоқда. Шу кўп қаватли уйда яшовчиларнинг эътирозига қарамасдан лифтни қуриш ишлари давом эттирилмоқда.
Kun.uz ушбу масаланинг уй-жой ҳамда шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан изоҳ олди. Вазирликка кўра, ҳолат юзасидан далолатнома қилиниб, ҳужжатлар прокуратурага юборилган. Далолатноманинг мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилмади.
Мавзуга оид
08:14 / 21.05.2025
Ўзбекистондаги кўп қаватли уйлар сони маълум қилинди
09:55 / 20.05.2025
Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025