Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда қамоқдан қочган мафия бошлиғи Францияда қўлга олинди
Бир йил олдин у чойшабдан ясалган арқон ёрдамида қамоқдан қочиб кетган эди.
Францияда Марко Радуано ҳисбга олинди. У Италияда энг кўп қидирилаётган жиноятчилардан бири, бир йил аввал қамоқдан қочган мафия бошлиғи эди. Радуано ёрдамчиси эса Испанияда ҳибсга олинган.
Италия ички ишлар вазири Маттео Пиянтедози мафия бошлиғи ва унинг ёрдамчисининг қўлга олиниши «уюшган жиноятчиликка яна бир жиддий зарба» бўлганини айтди.
40 ёшли Марко Радуано Италиянинг Фоджа провинциясидаги синдикат раҳбари ҳисобланади. Ушбу мафия Сицилия, Калабрия ва Неаполдаги машҳур жиноий ташкилотлардан кейинги ўринда туради.
Europol Радуанони Европадаги энг хавфли жиноятчилардан бири деб ҳисоблаган. У Италиянинг энг кўп қидирилаётган ўн нафар жиноятчиси рўйхатида ҳам бор эди.
2023 йил феврал ойининг охирида Радуано қотиллик ва суиқасд учун умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Сардиниядаги қаттиқ режимли қамоқхонадан қочиб кетди. У чойшаблардан арқон ясаб, қамоқхона деворидан ошиб ўтган.
2024 йил 1 февралда мафия бошлиғи Корсиканинг Бастиа шаҳридаги ресторанда қўлга олинди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025