МИБ кубалик аёлни турмуш ўртоғи билан яраштириб қўйди
Суд ҳужжатига асосан кубалик Л.Б. фойдасига вояга етмаган фарзанди учун ўзбекистонлик турмуш ўртоғидан алимент ундириш белгиланганди.
МИБнинг ёрдами билан кубалик фуқаро турмуш ўртоғи билан ярашди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МИБнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига суд ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Н.дан асли Куба давлатидан бўлган ундирувчи Л.Б. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган.
Давлат ижрочисининг ҳуқуқий тушунтириш ва тарғибот тадбирлари давомида ижро иши юритуви тамомланиб, оила яраштирилишига эришилган.
Олдинроқ Тошкентда уч нафар собиқ хотинидан алимент қарздорлиги учун 15 суткага қамалган эрнинг қарзларини унинг 4-хотини тўлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:45 / 10.09.2024
Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини 363 марта бузган Spark хатловга олинди
22:05 / 19.07.2024
Қашқадарёда йўл ҳаракати қоидаларини 105 марта бузган Gentra хатловга олинди
09:55 / 19.07.2024
Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди
17:55 / 05.06.2024