Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иккита электробус тўқнашди
Яшнобод туманидаги бекатда 28- ва 44-сонли автобуслар тўқнашиб кетди. Оқибатда бирининг ўрта эшик қисми, бошқасининг эса чап томон орқани кўриш ойнаси корпус қисми шикастланди.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида икки автобус ҳайдовчиси пойга ўйнагани айтилган хабарлар тарқалди. «Тошшаҳартрансхизмат» мазкур хабар юзасидан маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, ҳолат 7 феврал куни соат 11:00 ларда рўй берган. Унда «1-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги 28-сонли автобус ҳайдовчиси Х.А. автобусни Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, «Успенский номидаги мусиқа мактаби» бекатига тўхтатган.
У шу бекатда тўхтаб йўловчи тушираётган «5-автобус саройи» филиали тасарруфидаги 44-сонли автобус билан ёнлама оралиқ масофани сақламаган. Оқибатида 28-сонли автобуснинг ўрта эшик қисми ҳамда 44-сонли автобуснинг чап томон орқани кўриш ойнасининг корпус қисми билан бир-бирига тегиб қирилган. Содир этилган тўқнашувда ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
11:50 / 08.02.2025