Ўзбекистон | 21:56 / 10.02.2024
17978
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистоннинг қатор туманлари вақтинча электрсиз қолди

Носозлик туфайли 15 мингга яқин аҳоли электр таъминотидан узилди.

Фото: Kun.uz

10 феврал куни кечқурун Қорақалпоғистон Республикасидаги 110 кВ кучланишли «Л-Нукус-2» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, оқибатда Нукус шаҳри, Чимбой, Тахтакўпир, Бўзатов, Кегейли ва Нукус туманлари истеъмолчилари (14 минг 500 та) қисман электр таъминотидан узилган.

Махсус бригада томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Таъкидланишича, қисқа вақт ичида ушбу ҳудуд истеъмолчиларининг электр таъминоти қайта тикланиши учун чоралар кўрилмоқда.

Мавзуга оид