Жаҳон | 21:49 / 12.02.2024
9014
1 дақиқада ўқилади

Финландия уруш тугагунига қадар Россия билан муносабатларни тўхтатади

Янги сайланган президент, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Финландия ва Россия фуқаролигига эга бўлиш имкониятини тақиқлашга ваъда берди. 

Фото: PhotoXPress

Финландиянинг янги сайланган президенти Александр Стубб Украинадаги уруш тўхтатмагунча, мамлакат расмийлари Россия раҳбарияти билан муносабатларни яхшилаш устида ишламаслигини айтди. Бу ҳақда Yle нашри ёзди. 

Шунингдек, у Россиянинг ҳаракатлари оқибатида Европадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият сезиларли даражада ўзгарганини қўшимча қилди. Бу Финландиянинг НАТО аъзолигига қабул қилиш тезлигига ҳам таъсир қилди, деди у. 

«Россияга нисбатан сиёсат оддий. Дипломатик ва расмий муносабатлар сақланиб қолмоқда, бироқ Россия билан сиёсий даражада алоқалар мавжуд эмас ва Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётини тўхтатмагунча бўлмайди», деди Стубб. 

11 февралда якунланган сайловда Александр Стубб 51,6% овоз билан ғалаба қозонди. Финландиядаги президентлик сайловида барча асосий номзодлар Украинани қўллаб-қувватлади ва Россияга қарши чиқди. Стубб, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Финландия ва Россия фуқаролигига эга бўлиш имкониятини тақиқлашга ваъда берди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид