Жаҳон | 20:56 / 13.02.2024
19080
1 дақиқада ўқилади

NASA Қуёшдаги қўрқинчли чақнаш суратини кўрсатди

Чақнаш энг кучли сифатида таснифланди, у радиоалоқа, электр тармоқлари ва навигация сигналларига таъсир қилиши ва космик кемалар, астронавтлар учун хавф туғдириши мумкин. 

Фото: NASA

9 феврал куни Қуёшда кучли чақнаш кузатилди - NASA Қуёш динамикаси обсерваторияси ходимлари бу лаҳзани суратга олишга муваффақ бўлишди. 

Фотосуратда ултрабинафша нурланиш қайд этилган, у пастки ўнг қисмида аниқ кўринади. 

Қуёш чақнаши - бу Қуёш юзасидаги портлаш бўлиб, қисқа вақт ичида жуда катта миқдорда энергия чиқаради. 

Чақнаш кучи Х3.3 сифатида таснифланган. Х - чақнаш синфини (энг кучли портлашларни) билдиради, рақамлар эса синф ичидаги кучни билдиради (максимал 10, лекин бундай чақнаш жуда кам учрайди). 

NASA таъкидлашича, Х синфидаги чақнашлар радиоалоқа, электр тармоқлари ва навигация сигналларига таъсир қилиши ва космик кемалар, астронавтлар учун хавф туғдириши мумкин. 

Қайд қилинишича, келажакда янада кучли чақнашларни кутиш мумкин: қуёш цикли максимал фаолликка яқинлашмоқда.

Мавзуга оид