Ню-Йоркда ўзбек тили ўқув марказининг янги биноси очилди
Марказ фаолияти Қўшма Штатлардаги ватандошларнинг фарзандларига ўзбек тили ва адабиётини ўргатиш, уларнинг тарбиясида миллий қадриятларнинг роли ва аҳамиятини оширишга қаратилган.
Ню-Йорк шаҳрида «Mahalla USA» ватандошлар жамоат уюшмаси ва Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳамкорлигида «Ziyo Art» ўзбек тили марказининг янги биноси очилди.
«Ziyo Art» ўқув маркази «Mahalla USA» ватандош жамоат уюшмаси ҳузурида 2020 йил сентябр ойида ташкил этилган. Марказ фаолияти Қўшма Штатлардаги ватандошларнинг фарзандларига ўзбек тили ва адабиётини ўргатиш, уларнинг тарбиясида миллий қадриятларнинг роли ва аҳамиятини оширишга қаратилган.
Ўқув марказида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун ўзбек тили ва адабиёти, одобнома, компютер саводхонлиги дарслари, тасвирий санъат, математика фанларидан дарслар, шунингдек, шахмат, самбо ва кураш каби спорт турларида тўгараклар йўлга қўйилган.
Машғулотлар шанба ва якшанба кунлари танлов асосида танланган малакали ўқитувчилар томонидан, Ўзбекистондан келтирилган ўқув адабиётларидан фойдаланган ҳолда олиб борилади. Ҳозирги кунда марказда ойига 120-150 нафар бола таълим олмоқда.
Бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари, конгрессменлар, Ню-Йорк шаҳри сенаторлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, фаол ватандошлар ва маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашди.
Мавзуга оид
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:15 / 21.11.2024