Жаҳон | 18:33 / 14.02.2024
6723
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди

Икки нафар ватандош жонлантириш бўлимига ётқизилгани таъкидланмоқда. 

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳридаги шина таъмирлаш устахонасида содир бўлган ёнғинда одамлар куйиб қолди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди. 

Манғистау вилояти шифохонаси берган маълумотга кўра, улар Ўзбекистон фуқароси бўлиб, аҳволи оғир. Жабрланганларнинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган. 

«Ёнғин пайтида жароҳатланган икки кишининг аҳволи оғир. Улар реанимация бўлимига ётқизилган. Тўлиқ аҳволи тегишли чоралар кўрилганидан кейин маълум бўлади», дейилади вилоят шифохонаси матбуот хизмати хабарида. 

13 феврал куни Ақтау шаҳрининг 28а мавзесида жойлашган автомобил шиналарини таъмирлаш устахонасида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса жойига етиб борган тез ёрдам хизмати чет эл фуқароларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, зудлик билан шифохонага етказгани таъкидланмоқда.

Мавзуга оид