Ўзбекистон | 09:48 / 16.02.2024
37774
2 дақиқада ўқилади

2023 йилда Амударё сувида қайси давлат кўпроқ фойдалангани маълум қилинди

Ўтган йили Афғонистонни ҳисобга олмаганда учта мамлакат Амударёдан тахминан 47,58 км куб сув олган.

Фото: Getty Images

2023 йилда Ўзбекистон Амударё сувининг 38,4 фоизини ишлатган. Бу тахминан 18,3 км кубга тенг.   

Метеожурнал'нинг ёзишича, 2023 йил Амударё Афғонистон ҳисобга олинмаганда уч мамлакат – Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистонга  тахминан 47,58 км куб сув берган.

Дарё сувидан энг кўп фойдаланган мамлакат Туркманистон бўлган. Ушбу мамалкат Амударё сувининг 42 фоизини ишлатган. Бу қарийб 20 км куб сув демакдир.

Ўзбекистон ўтган йили Амударёнинг 38,4 фоиз (тахминан 18,3 км куб), Тожикистон эса 19,8 фоиз (тахминан 9,4 км куб) сувидан фойдаланган.

Нашрга кўра, Туркманистон сувдан самарасиз фойдаланаётган давлатлар орасида етакчилардан бири. Расмий аҳоли маълумотларидан келиб чиқилса, Туркманистонда 2023 йилда Амударёдан сув олиш аҳоли жон бошига 6741,7 метр кубни ташкил қилган.

Ойлар кесимида ҳам Туркманистон Амударёдан энг кўп фойдаланувчи бўлган. Фақат феврал, март ва июл ойларида Ўзбекистон Туркманистонга нисбатан Амударёдан кўпроқ сув олган.

 Олдинроқ Ўзбекистонда Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасалари ташкил этилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти