Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилоятида барча АГТКШ фаолияти вақтинча тўхтатилади
Бунга сабаб сифатида совуқ ҳаво, кучли ёмғир ва шамол оқибатида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиб, газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бераётгани кўрсатилган.
Бухоро вилоятида барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, газ босимининг камайишини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида 18 феврал куни соат 6:00 дан бошлаб, вилоятдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Бунга сабаб сифатида совуқ ҳаво, кучли ёмғир ва шамол оқибатида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиб, газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бераётгани кўрсатилган.
АГТКШ фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумот берилиши таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025